Қуръони Карим (Ӯз) - 114 сура. 1.2.3 Icon

Қуръони Карим (Ӯз) - 114 сура.

ilmhona Books & Reference
0
0 Ratings
103K+
Downloads
1.2.3
version
Mar 31, 2023
release date
10.2 MB
file size
Free
Download

About Қуръони Карим (Ӯз) - 114 сура. Android App

Қуръон таржималари

Қуръон 12-асрдан Европа халқлари тилларига, жумладан, лотин тилига таржима қилина бошланган. Франсуз шарқшуноси Андре дю Рие томонидан қилинган франсуз тилидаги таржимаси 1647 йил Парижда чоп этилди. Шу таржима асосида Пётр И буйруғига биноан Қуръон рус тилига ўгирилди ва 1716 йил Петербургда чоп этилди. Франсузча таржима кўп тиллардаги нашрларга асос бўлди.

Қуръон 18-аср бошларида Европа халқлари тилларидан, 19-аср ўрталаридан арабча асл матндан рус тилига таржима қилинган. Арабчадан Г.С.Саблуковнинг дастлабки русча таржимаси Қозонда 3 марта (1878, 1894, 1907) нашр қилинган. Қуръоннинг рус тилидаги адекватик-адабий таржимаси илмий изоҳлари билан академик И.Ю.Крачковский томонидан амалга оширилган ва унинг вафотидан кейин (1963) нашр қилинган.

Ҳозирги кунга қадар Қуръонга 1700 хил тафсир ёзилган. Жумладан, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бир неча жилддан иборат „Тафсири ҳилол“ номли асари (Тошкент, 1992—2005), Абдулазиз Мансурнинг „Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири“ (Тошкент, 2004) ўзбек тилида чоп этилган. Қуръон 1000 дан ортиқ тилга таржима қилинган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин Алоуддин Мансурнинг „Қуръони карим“нинг ўзбекча изоҳли таржимаси (Тошкент, 1991), Абдулазиз Мансурнинг „Қуръони карим маъноларининг таржимаси“ (Тошкент, 2001), Муталлиб Усмон ва бошқаларнинг „Қуръони карим. Таржима ва илмий-тарихий изоҳлар“ (1-китоб, Тошкент, 2004) китоблари чоп этилди. Шунингдек, кўзи ожизлар учун Қуръоннинг бўртма ҳарфлар (брайл ёзуви)да алоҳида 8 жилдли китоби нашр қилинди (2004).

Тарихи

Ислом тарихига оид манбаларда келтирилишича, Қуръон нозил бўлиши милодий 610-йил бошланган. Муҳаммад пайғамбар 40 ёшда Макка шаҳри яқинидаги Ҳиро ғорида чуқур тафаккурга берилиб ўтирган бир пайтда Жаброил фаришта „Иқрў“ („Ўқи“) деб бошланувчи „Алақ“ сурасининг аввалги 5 оятини келтирди. Бу жараён Маккада 13 йил, Мадинада 10 йил, ҳаммаси бўлиб 23 йил давом этган. Қуръоннинг нозил қилиниши ислом ақидаси бўйича рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси юз берган. Шунинг учун ҳам бу ой муқаддас ҳисобланиб, рўза тутилган куннинг 27-кечаси лайлатул-қадр, яъни қадрли, илоҳий қудрат намоён бўладиган, бандаларнинг бир йиллик тақдири ҳал қилинадиган (қадр — тақдир, ўлчов) табаррук кеча деб улуғланади.

Other Information:

Package Name:
Requires Android:
Android 5.0+
Other Sources:

Download

This version of Қуръони Карим (Ӯз) Android App comes with one universal variant which will work on all the Android devices.

Variant
14
(Mar 31, 2023)
Architecture
universal
Minimum OS
Android 5.0+
Screen DPI
nodpi (all screens)
Loading..