Муxтарам ота-оналардан илтимос киламизки, куйидаги насиxатларга кулок тутсинлар. Дин бу илмдир. Фарзандларининг xидоят топишларини, иймонли, динни тўгри тушуниб ўсадиган мўмин бўлишини намозларида Аллоxдан сўраб туриб, давомли дарс берсинлар. Ота- онанинг фарзандига киладиган дуоси ижобат килинадиган дуолардан саналади. Аллоx таоло барчангизни ва фарзандларингизни кулфи дилини очиб, сизларнинг кўзингизни кувонтирсин (Омин!).
Бизни яратиб, бизга ризк берган Аллох таъолога хамду санолар бÿлсин.
Xурматли ота-оналарга бир дарсни бир xафта асносида фарзандларнинг тетик бўлиб турган вактини билиб, xамда ўзлари xам эринмасдан турли ширин йўллар ва чиройли услублар билан ургатишлари тавсия килинади.
Муxтарам ота-оналар, фарзадларингизга бу дарсларни таълим беришингизда албатта бироз кийинчиликларга дуч келасиз. Шунинг учун насихат киламизки, бироз машаккат сизларни фарзанднинг тарбия ва таълимидан узиб кўймасин. Xамда сан-манга солиб ота онага, она отага ташлаб кўймангиз. Фарзандларга тарбия ва таълим бериб уларнинг дунёкарашини кенгайтириш xар бир ота-онага вожибдир. Киёмат кунида ота xам, она xам фарзандларининг таълиму-тарбияси тўгрисида албатта сўралурлар.
Xурматли ота-оналарга шуни эслатамизки, фарзандлари ўтилаётган дарсларнини ўзлаштира олмаётган бўлса ноумид бўлиб уларни ташлаб кўймасинлар. Ютук машаккатни талаб килади. Гохида баъзи бошка зукко болаларни тез ўзлаштириб сизларники секин ёки саволларнинг жавобини чалкаштириб юбораётгани сизни хафа килиб кўйиб таълим беришни ташлаб кўйишизга сабаб бўлмасин. Шубxасиз xар бир болада яхшилик бор. Баъзида ўша зукко бола билмаган нарсаларни сизники билиши мумкин. Мўминларнинг кувватлисида xам, заифида xам яхшилик борлигини Росулуллоx соллаллоxу алайxи васаллам айтиб ўтганлар.
This version of Болаларга бошланғич ақида Android App comes with one universal variant which will work on all the Android devices.
If you are looking to download other versions of Болаларга бошланғич ақида Android App, We have 1 version in our database. Please select one of them below to download.